Хизматлар

Dr. Ochilov клиникасида стоматологиянинг барча йўналишлари бўйича юқори сифатли ва замонавий тиббий хизматларни таклиф этамиз. Махсус индивидуал ёндашув ва натижа кафолати бизнинг устувор вазифамиздир.

Хизматлар ҳақида

Тиббиёт ва юқори технологиялар уйғунлиги

Бизнинг клиникамиз энг сўнгги рақамли диагностика ускуналаридан фойдаланади. Мутахассисларимиз ва замонавий технологиялар ёрдамида энг мураккаб стоматологик муаммоларни ҳам оғриқсиз ва самарали ҳал қиламиз.

Биз нимани таклиф қиламиз

Биздаги барча стоматологик хизматлар

Имплантатсия

Ёъқотилган тишларни илдизи билан бирга замонавий усулда тиклаш

Ортодонтия

Тишлар қийшиқлигини жаг’ қатори ва юз эстетикасини тиклаш

Терапия

Тишларни пломбалаш эстетикаси ва функсиясини реставрация қилиш

Гигиена

Тиш тошларини тозалаш ва тишларни оқартириш

Ортопедия

Юқори сифатли сирконий ва металл-керамика қопламалари, пратезлар

Болалар шифокори

Болалар учун махсус тишларга муолажа қилиш хизматлари

Хирургия

Ҳар қандай тишларни олиш ва жағ қисмидаги жарроҳлик амалиётлари.

Эндодонтия

Тиш илдиз каналларини, перидантитни аниқ ва асоратсиз даволаш

Нега айнан бизни танлашади?

Др.Очилов стоматология клиникаси ҳақида.

14+ тажрибага эга шифокорлар ва замонавий
технологиялар билан тиш даволаш.

  • Замонавий ускуналар

    Германия, Корея имплантлари. Чет-ел технологиялари (Япония, Россия, Америка).

  • Стериллик

    100% гигиеник хавфсизлик ва халқаро санитария стандартлари. Махсус стерелизатсия

  • Тажрибали жамоа

    Ҳар бир шифокор ўз соҳасининг мутахассиси. Фото протокол, самимий муомала, премиум ҳизмат.

Беморлар фикри

Беморларимиз биз ҳақимизда нима дейишади?

Ҳайдаров Муҳриддин Patients

6-7 йилдан буён шу клиника мижозимиз. Имплант қўйдирганимга 5-6 йил бўлди, ҳеч қандай муаммосиз хизмат қиляпти. Гигиена ва умумий сифат даражаси а’ло.

Эшонқулова Дилфуза Patients

2017-йилдан бери оилавий шу ерда даволанамиз. Ҳозир набирамни олиб келдим. Мутахассислар болалар билан жуда яхши мулоқот қилишади, натижадан доим хурсандмиз

Раҳматова Лутфия Patients

3 йилдан бери мижозман. Менга ходимларнинг муомаласи, жиҳозларнинг замонавийлиги ва санитария ҳолати жуда ёқади. Барча тишларимни мукаммал тиклаб беришди

Зуҳро Идиева Patients

Аввал тиш даволатишдан қўрқардим, лекин шу ерда шифо топдим. Ажойиб муомала ва енгиллик билан барча тишларимни даволаб беришди. Аввалроқ келмаганимга афсусландим

Ибодулло Ярашов Patients

Қизимнинг тишидаги йирингли жараённи маҳорат билан даволаб беришди. Ишлари жуда тартибли, навбат билан қабул қилишади. Тозалик ва болалар билан муомала аъло даражада. Мингдан минг розиман

Пўлатова Шахзода Patients

Қизимнинг тавсияси билан келдим. Ишлаш тезлиги ва барча керакли қурилмалар, жумладан, замонавий рентген аппаратлари мавжудлиги менга жуда маъқул келди.

Собирова Ўғилой Patients

Тиш қўйдирдим, ҳаммаси аъло, аввалроқ келиб даволанишни бошламаганимга озгина афсусдаман. Соғлиғини шу ерга ишонишингизни ерни тавсия қиламан

Кўпроқ маълумот керакми?