Ортопедия

Ё‘қотилган тишларни замонавий конструксиялар ёрдамида тиклаш, тиш қаторининг бутунлигини ва чайнаш функсиясини қайта тиклаш хизмати. Сирконий, металл-керамика ва винирлар. Протезлар.

Ортопедия (Протезлаш)

Тишларнинг ё‘қолиши нафақат чиройли кулишга тўсқинлик қилади, балки юз тузилишининг ўзгариши ва ошқозон-ичак муаммоларига ҳам сабаб бўлади. Др. Очилов клиникасида биз энг замонавий рақамли технологиялар ёрдамида тишларни протезлаш амалиётларини бажарамиз. Бизнинг мутахассисларимиз тишларни сирконий қопламалар, юқори сифатли винирлар ёки олинадиган замонавий протезлар ёрдамида тиклаб беришади. Ҳар бир конструксия беморнинг юз тузилиши ва жағ хусусиятларига мос равишда, компютер ёрдамида аниқ лойиҳалаштирилади.

Биз нимани таклиф қиламиз

Хизматлар ва нархлар

Ортопедия (тиш қўйиш)

Штамповка МЗП — 1 дона

UZS 300.000

Литой (қуйма) — 1 дона

UZS 500.000

Металл-керамика — 1 дона

UZS 700.000

Металл-керамика Pro — 1 дона

UZS 900.000

Сиркон-керамика (тўлиқ) — 1 дона

UZS 1.000.000

Сиркон-керамика Pro (нанесения) — 1 дона

UZS 1.200.000

Металл штифт — 1 дона

UZS 300.000

Сиркон штифт — 1 дона

UZS 500.000

Вақтинчалик коронка — 1 дона

UZS 200.000

Қолип олиш

(бепул)

Имплант ортопедияси

Металл-керамика

$80 (UZS 1.000.000)

Сиркон-керамика

$100 (UZS 1.200.000)

Олиб қўйиладиган протез

$600

Қолип олиш

(бепул)

Tez So'raladigan Savollar

Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Бу ерда бизнинг хизматларимиз даволаш ва клиникадаги шароитлар ҳақида энг оммабоп саволларга қисқа ва аниқ жавобларни топишингиз мумкин.

Табиий материалдан тайёрланган сирконий қопламалар мутлақо табиий кўринишга эга бўлиб, ёруғликни худди ўз тишимиздек ўтказади. Улар металл-керамикага қараганда анча енгил, мустаҳкам ва милкларда қора чизиқ ҳосил қилмайди. Шунингдек, сирконий организм учун гипоаллерген материал ҳисобланади.

Винирлар — бу тишнинг олдинги юзасига ёпиштириладиган ўта юпқа керамика пластинкалари бўлиб, улар тиш ранги ва шаклини идеал даражага келтиради. Тўғри парвариш қилинганда винирлар 15 йилдан ортиқ хизмат қилиши ва рангини ўзгартирмаслиги мумкин.

Йўқ. Тишни қопламага тайёрлаш (йўниш) ва ўлчам олиш жараёнлари энг замонавий анестезия усуллари ёрдамида амалга оширилади. Бемор ҳатто мураккаб протезлаш жараёнларида ҳам оғриқни ҳис қилмайди.

Ҳа, албатта. Бундай ҳолларда биз имплантлар устига ўрнатиладиган тўлиқ протезлар ёки замонавий олинадиган протезлар (нейлон, акрил) хизматини таклиф этамиз. Бу беморга нафақат чиройли табассум, балки овқатни бемалол чайнаш имконини ҳам қайтаради.

Ўртача протезлаш жараёни 2 тадан 4 тагача ташрифни талаб қилади. Биринчи босқичда диагностика ва ўлчам олинади, иккинчи ёки учинчи босқичда синаб кўрилади (примерка), якуний босқичда эса тиш қопламаси доимий равишда ўрнатилади.

Винирлар тишнинг фақат олдинги (фасад) қисмига ёпиштириладиган юпқа қопламалар бўлгани учун улар асосан 8–10 та юқори ва пастки тишларга ўрнатилади. Чайнаш тишларига (молярларга) винир қўйилмайди, чунки улар кучли босимга чидаши керак. Винир фақат табассум учун.

Кўпроқ маълумот керакми?