Эндодонтия

Тишнинг ички тўқималари канал тизимини даволашга қаратилган стоматология ё‘налишидир. Бу хизматнинг асосий мақсади ҳатто қаттиқ шикастланган ёки яллиғланган тишларни ҳам суғуриб ташламасдан, уларни сақлаб қолишдир.

Эндодонтия

Тишнинг ички қисми (пулпа) инфексияланганда ёки яллиғланганда, ягона нажот ё‘ли профессионал эндодонтик даволашдир. Др. Очилов клиникасида тиш каналларини даволаш энг замонавий апекс-локаторлар ва юқори аниқликдаги ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Биз каналларни нафақат тозалаймиз, балки уларни герметик равишда пломбалаб, тиш илдизини бактериялардан бутунлай ҳимоя қиламиз. Бу муолажа тишнинг узоқ йиллар хизмат қилишини таъминлайди ва мураккаброқ жарроҳлик амалиётларининг олдини олади.

Биз нимани таклиф қиламиз

Хизматлар ва нархлар

Бир илдизли тишларни гуттаперча билан пломбалш

UZS 150.000

Ко’п илдизли тишларни гуттаперча билан пломбалш

UZS 200.000

Отток (йиринг чиқариш)

UZS 100.000

Илдиз каналига (Cа) вақтинча пломба

UZS 100.000

Tez So'raladigan Savollar

Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Бу ерда бизнинг хизматларимиз даволаш ва клиникадаги шароитлар ҳақида энг оммабоп саволларга қисқа ва аниқ жавобларни топишингиз мумкин.

Йўқ, замонавий анестезия усуллари ёрдамида бу жараён мутлақо оғриқсиз кечади. Бемор фақат шифокор ишлаётганини сезади, лекин ҳеч қандай ноқулайлик ҳис қилмайди. Аксинча, эндодонтик даволаш тишдаги ўткир ва чидаб бўлмас оғриқни бартараф этишга ёрдам беради.

Тўғри даволанган ва сифатли пломбаланган тиш ўн йиллар давомида, ҳатто умрбод хизмат қилиши мумкин. Бироқ асаби олинган тиш мўрт бўлиб қолиши сабабли, унинг мустаҳкамлигини сақлаш учун устига қоплама (коронка) қўйиш тавсия этилади.

Ҳа, муолажадан кейинги дастлабки 2–3 кун давомида тишда, айниқса тишлаганда, енгил ноқулайлик ёки сезувчанлик бўлиши табиий. Бу тўқималарнинг тикланиш жараёни бўлиб, шифокор тавсия қилган оғриқ қолдирувчилар ёрдамида осон ўтиб кетади.

Агар аввалги даволашда каналлар охиригача тозаланмаган ёки тўлиқ ёпилмаган бўлса, вақт ўтиб инфекция яна ривожланиши ва периодонтит ҳосил бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда биз эски пломбаларни олиб ташлаб, каналларни қайта стериллаймиз ва герметик ёпамиз.

Ўз тишингизни сақлаб қолиш ҳар доим афзалроқдир. Тиш суғурилгандан кейин унинг ўрнини тўлдириш учун имплантация ёки протезлаш каби қимматроқ ва узоқ давом этадиган муолажалар талаб қилинади. Эндодонтия эса тишнинг ўз функциясини сақлаб қолиш имконини беради.

Кўпроқ маълумот керакми?