Хирургия

Нафақат тишларни олиб ташлаш, балки оғиз бўшлиғидаги тўқималарни сақлаб қолиш ва тиклашга қаратилган мураккаб амалиётларни ўз ичига олади.

Хирургия

Др. Очилов клиникасида хирургик аралашувлар энг сўнгги чора сифатида ва тишни сақлаб қолишнинг барча имкониятлари кўриб чиқилгандан кейин амалга оширилади. Бизда тишларни шу жумладан, мураккаб “ақл тишлари”ни олиб ташлаш, милкдаги пластик амалиётлар ва имплантатсиядан олдинги суяк кўпайтириш (синус-лифтинг) жараёнлари мутлақо стериллик ва юқори аниқликда ўтказилади. Замонавий анестезия усуллари ёрдамида бемор амалиёт давомида ҳеч қандай оғриқ сезмайди, операциядан кейинги тикланиш даври эса мутахассисларимиз назорати остида тез ва асоратсиз кечади.

Биз нимани таклиф қиламиз

Хизматлар ва нархлар

Болалар

UZS 100.000

Катталар

UZS 150.000

Мураккаб тиш олиш + губка + ПРФ

UZS 300.000

Ақл тиш олиш

UZS 200.000

Мураккаб ақл тиш олиш + губка + ПРФ

UZS 500.000 - 800.000

Резексия

UZS 500.000

Разрез (кесиб йиринг чиқариш)

UZS 200.000

Tez So'raladigan Savollar

Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Бу ерда бизнинг хизматларимиз даволаш ва клиникадаги шароитлар ҳақида энг оммабоп саволларга қисқа ва аниқ жавобларни топишингиз мумкин.

Ҳа, бу бир лаҳзали имплантация деб аталади. Агар милкда кучли яллиғланиш бўлмаса ва суяк ҳолати имкон берса, тиш олинган заҳоти унинг ўрнига имплант ўрнатиш мумкин. Бу беморнинг вақтини тежайди ва милк шаклининг сақланиб қолишини таъминлайди.

Агар ақл тиши тўғри чиқаётган бўлса, қўшни тишларга зарар бермаса ва чайнашда қатнашса, уни олиб ташлаш шарт эмас. Бироқ у тиш қаторини қийшайтирса, кариесга мойил бўлса ёки милк остида яширин қолиб оғриқ берса, уни хирургик йўл билан олиб ташлаш тавсия этилади.

Ҳа, тиш олингандан ёки имплант ўрнатилгандан кейин енгил шиш пайдо бўлиши организмнинг табиий реакциясидир. Одатда шиш амалиётдан кейинги иккинчи-учинчи куни энг юқори нуқтага чиқади ва шифокор тавсия қилган муолажалар ёрдамида 5–7 кун ичида бутунлай қайтади.

Агар имплант ўрнатиш учун жағ суяги етарли бўлмаса, суяк массасини сунъий равишда кўпайтириш амалиёти ўтказилади. Бу имплантнинг суякка мустаҳкам бирикиши ва узоқ муддат хизмат қилиши учун зарур бўлган муҳим босқичдир.

Амалиётдан кейин 2–3 соат давомида овқатланмаслик, кун давомида иссиқ ва қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, оғизни кучли чайқамаслик ва жисмоний зўриқишдан қочиш лозим. Шифокор тайинлаган дори воситаларини ўз вақтида қабул қилиш асоратларнинг олдини олади.

Кўпроқ маълумот керакми?