Гигиена

Тишларни тошлардан, карашлардан тозалаш ва уларнинг табиий рангини тиклаш жараёнидир. Бу хизмат тиш чириши кариес ва милк касалликларининг олдини олишда энг самарали профилактика ҳисобланади.

Гигиена

Кундалик тиш ювиш жараёни тишлар орасидаги ва милк остидаги барча карашларни тозалашга етарли бўлмаслиги мумкин. Др. Очилов клиникасида профессионал тиш гигиенаси замонавий Ултрасоник ултратовуш ва Аир-Флоw технологиялари ёрдамида амалга оширилади. Бу жараён тиш эмалини шикастламаган ҳолда, чой, кофе ва тамаки маҳсулотларидан қолган доғларни бутунлай кетказади, оғиздаги нохуш ҳидни ё‘қотади ва милкларни мустаҳкамлайди. Профессионал тозалашдан сўнг тишларингиз ўзининг табиий ёрқинлигига қайтади ва кариес хавфи сезиларли даражада камаяди.

Биз нимани таклиф қиламиз

Хизматлар ва нархлар

Тишларни ультра товушли тозалаш

UZS 300.000

Фтор лак — 1 та қатнов

UZS 50.000

Тишларни AIR FLOW қилиш

UZS 400.000

Оқартириш (AMAZING)

UZS 800.000

Кальсий (PT)

UZS 50.000

Tez So'raladigan Savollar

Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Бу ерда бизнинг хизматларимиз даволаш ва клиникадаги шароитлар ҳақида энг оммабоп саволларга қисқа ва аниқ жавобларни топишингиз мумкин.

Тиш ва милклар соғлиғини сақлаш учун йилига 2 марта (ҳар 6 ойда) профессионал гигиенани ўтказиш тавсия этилади. Агар сизда брекетлар бўлса ёки тиш тошлари тез шаклланишига мойиллик бўлса, бу жараённи ҳар 3–4 ойда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Йўқ. Биз фойдаланадиган ультатовуш ва Air-Flow усуллари фақат тиш юзасидаги тош ва қарашларга таъсир қилади. Тишнинг қаттиқ тўқималари (эмали) бу жараёнда мутлақо шикастланмайди ва ўз бутунлигини сақлаб қолади.

Тозалаш жараёни кимёвий оқартириш эмас, балки тишнинг табиий рангини қайтаришдир. Тиш юзасидаги кофе, чой ва бошқа бўёқлардан ҳосил бўлган қатлам олиб ташлангани ҳисобига тишлар визуал равишда 1–2 тоннага очроқ ва ёрқинроқ кўринади.

Аксарият ҳолларда, айниқса тиш тошлари кўп бўлган беморларда, дастлабки 3–5 кун давомида совуқ ёки иссиққа нисбатан енгил сезувчанлик бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун биз муолажадан сўнг тишларни махсус фторли лаклар билан қоплаймиз, бу эса эмални мустаҳкамлайди ва сезувчанликни йўқотади.

Муолажадан кейинги дастлабки 2–3 соат давомида овқатланмаслик тавсия этилади. Шунингдек, 24 соат давомида «оқ парҳез»га амал қилиш, яъни тишга ранг берувчи маҳсулотлар (лавлаги, қаҳва, кучли чой, қизил шарбатлар) ва тамаки истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқдир.

Кўпроқ маълумот керакми?