ағ-тиш тизимининг тўғри функсиясини тиклаш, я’ни қийшиқ тишларни текислаш ва тишламни прикусни тўғрилаш хизматидир.
Тишларнинг нотўғри жойлашуви нафақат эстетик ноқулайлик туғдиради, балки чайнаш функсиясининг бузилиши ва милк касалликларига ҳам сабаб бўлади. Др. Очилов клиникасида замонавий ортодонтия усуллари ёрдамида ҳар қандай ёшдаги беморларнинг тишларини текислаш ва табассум симметриясини тиклаш имконияти мавжуд. Биз метал, керамика эстетик брекетлар ҳамда деярли кўринмас шаффоф элайнерлар (каппалар) ёрдамида даволашни таклиф этамиз. Шифокоримиз кўригидан сўнг, юз тузилишингиз ва тиш ҳолатингизга мос келувчи энг самарали тизим индивидуал равишда танланади.
Бу ерда бизнинг хизматларимиз даволаш ва клиникадаги шароитлар ҳақида энг оммабоп саволларга қисқа ва аниқ жавобларни топишингиз мумкин.
Ортодонтик даволанишнинг ёш чегараси йўқ. Тишларни ва тишламни ҳар қандай ёшда, ҳатто 30–40 ёшдан кейин ҳам муваффақиятли текислаш мумкин. Болаларда бу жараён бироз тезроқ кечади, катталарда эса суяк шаклланиб бўлгани сабабли бироз кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин. Лекин баъзи мураккаб тишлам муаммолари катталарда жарроҳлик амалиёти орқали тузатилади.
Брекетларни ўрнатиш жараёни мутлақо оғриқсиз. Бироқ, ўрнатилгандан кейинги дастлабки 3–7 кун давомида тишларда босим ва енгил симиллаш ҳис қилиниши табиий, чунки тишлар ҳаракатлана бошлайди. Бу мослашиш даври бўлиб, ўртача бир ҳафтада ўтиб кетади. Бу даврда қаттиқ овқатлардан сақланиш ва тишларга куч бермаслик тавсия этилади.
Даволаниш муддати ҳар бир беморнинг тишлам муаммоси мураккаблигига қараб индивидуал белгиланади. Ўртача давомийлик 1 йилдан 2,5 йилгача бўлиши мумкин. Дастлабки сезиларли натижаларни эса брекет таққандан кейин 3–4 ой ичида кўриш мумкин.
Брекет тизимининг қулфлари кўчиб кетмаслиги учун ўта қаттиқ маҳсулотлар (ёнғоқ, қуритилган нон, қаттиқ конфетлар) ва ёпишқоқ маҳсулотлар (сақич, карамель, ирислар) истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Олма, сабзи каби мева-сабзавотларни эса тишламасдан, бўлакларга бўлиб ейиш керак бўлади.
Ҳа, замонавий стоматологияда брекетларга муқобил сифатида элайнерлар — шаффоф каппалар мавжуд. Улар мутлақо шаффоф бўлиб, тишда деярли кўринмайди ва овқатланиш ҳамда тиш ювиш вақтида осонгина ечиб қўйилади. Бироқ, элайнерлар ҳамма турдаги мураккаб тишлам муаммоларига тўғри келавермайди, шунинг учун шифокор кўриги зарур.